Юк ва сафар учун керакли ечим – Trasso да

Юк жўнатинг, йўловчи орқали етказиб беринг ёки шаҳарлараро сафар учун ўзингизга мос вариантни танланг.

Трассўдан фойдаланиш жуда осон

Ўзингизга керакли хизматни танланг, буюртма учун зарур маълумотларни киритинг ва кейинги босқичларни илова орқали бажаринг.

  1. Иловани очинг

    Trasso иловасини юклаб олинг ва керакли хизматни танланг.

    Trasso бош экрани: посилка, юк, йўл-йўлакай ва сафар хизматлари
  2. Маълумотларни киритинг

    Хизмат турига қараб йўналиш, юк ёки сафар тафсилотларини кўрсатинг.

    Сафар шартлари: кондиционер, аёл йўловчи, юк жойи ва ўриндиқ танлаш
  3. Буюртмангиз йўлда

    Буюртмани расмийлаштиргач, унинг ҳолатини иловада кузатиб боринг.

    Харитада ҳайдовчи, етиб келиш вақти ва ҳайдовчи маълумотлари

Трассўнинг кундалик сафар ва етказиб бериш учун қулай имкониятлари

Эълонларни кузатинг, етказиб бериш жараёнидан хабардор бўлинг ва сафарингизни ўзингизга мос тарзда режалаштиринг.

Барча эълонлар — битта иловада

Турли Telegram каналларидаги ҳайдовчи ва етказиб бериш эълонларини Трассўдан чиқмасдан кўринг. Керакли таклифларни кузатиб боринг ва мос ҳайдовчи ёки етказиб берувчи билан бевосита боғланинг.

Эълонларни кўриш

Етказиб беришни кузатиб боринг

Юкни қабул қилувчи ҳам етказиб бериш жараёнини илова орқали кузатиб бориши мумкин. Жўнатма қаердалиги ва етказиб бериш жараёни ҳақида хабардор бўлиб туринг.

Эълонларни кўриш

Бир нечта манзилни белгиланг

Биргаликдаги сафар учун йўловчиларни турли манзиллардан олиш ва уларни турли нуқталарда тушириш жойларини белгиланг. Сафар йўналишини барча иштирокчиларнинг эҳтиёжига мос режалаштиринг.

Сафар йўналишини режалаштириш

Сафарда аёл ҳамроҳ бўлишини танланг

Ўзингиз ёки яқинларингиз учун такси брон қилаётганда сафарда камида битта аёл йўловчи бўлиши шартлигини белгиланг. Бу имконият аёл йўловчи ҳам сафарда бўлишини ҳисобга олган ҳолда сафарни танлашга ёрдам беради.

Сафар шартларини танлаш

Тасдиқланган ҳайдовчилар

Трассўда фақат текширувдан ўтган ҳайдовчилар хизмат кўрсатади, бу эса сафар ва етказиб беришда ишончни оширишга ёрдам беради.

Реал вақт кузатуви

Жўнатмангиз ҳаракатини харитада реал вақт режимида кузатинг ва етказиб бериш жараёнидан доимо хабардор бўлинг.

ОТП орқали тасдиқлаш

Буюртма қабул қилувчига етиб борганда, ОТП-код орқали топширишни тасдиқланг ва етказиб бериш якунланганини аниқланг.

СОС орқали тезкор ёрдам

Фавқулодда вазиятда СОС тугмасини босинг. Trasso жорий жойлашувингизни аниқлаб, зарур чораларни кўриш жараёнини бошлайди.

Қандай ишлайди?
Ҳайдовчилар рўйхати: жўнаш вақти, рейтинг ва автомобил
Харитада реал вақтда ҳаракатланаётган ҳайдовчи
Етказиб беришни ОТП-код орқали тасдиқлаш экрани
СОС тугмаси босилгандан кейинги фавқулодда ёрдам ойнаси

Trasso қадриятлари

  • Ишонч билан ҳаракатланинг

    Мижозлар, ҳайдовчилар ва ҳамкорлар ўртасида ишончли алоқаларни шакллантирамиз.

  • Барчаси бир платформада

    Сафар ва етказиб бериш хизматларини ягона, қулай тажрибага бирлаштирамиз.

  • Ҳар бир қадамда аниқлик

    Буюртмадан манзилга етиб боришгача бўлган жараённи кузатиш имконини берамиз.

Кўп бериладиган саволлар

Мижозлар, ҳайдовчилар ва ҳамкорлар ўртасида ишончли алоқаларни шакллантирамиз.

Биз билан боғланинг
Қандай қилиб посилка юбораман?

Иловада “Енгил посилкалар” хизматини танланг, олиб кетиш ва етказиб бериш манзилини киритинг, посилка ҳақида маълумот ва расмларни қўшинг. Шундан сўнг мавжуд етказиб бериш вариантларини кўриб, ўзингизга мос ҳайдовчини танлаб буюртма яратинг.

Катта юклар учун қандай транспорт мавжуд?

Юк ҳажми ва оғирлигига қараб Дамас ва Лабо каби енгил тижорат автомобиллари, фургонлар ҳамда тент ёки изотермик кузовли юк машиналари таклиф қилинади. Буюртмада юк тавсифини кирицангиз, унга мос транспорт кўрсатилади.

Ҳайдовчини қандай танлайман?

Йўналиш ва санани киритганингиздан сўнг мавжуд ҳайдовчилар рўйхати чиқади. Ҳар бирининг рейтинги, транспорти, жўнаш вақти ва бўш жойлари кўринади — ўзингизга қулайини танлаб буюртма берасиз.

Буюртмамни қандай кузатаман?

Буюртма ҳолати иловада реал вақтда кўринади: ҳайдовчи қаердалиги, етиб келиш вақти ва ҳар бир босқич. Савол туғилса, ҳайдовчига илова ичидаги чат орқали ёзишингиз мумкин.

Ҳайдовчи бўлиш учун нима керак?

Шахсни тасдиқловчи ҳужжат, ҳайдовчилик гувоҳномаси ва транспорт ҳужжатлари. Рўйхатдан ўтиш TRASSO Pro иловасида босқичма-босқич амалга оширилади.

Хизмат қайси шаҳарларда ишлайди?

Хизмат бутун Ўзбекистон бўйлаб ишлайди — барча вилоятлар ва Қорақалпоғистон Республикаси ўртасида.

Илова билан барчаси осон

Trasso иловасини юклаб олинг

ҚР содени сканер қилинг

Trasso Про иловасини юклаб олинг

ҚР содени сканер қилинг