
Масофаларни яқинлаштирамиз
Trasso – одамлар, жўнатмалар ва транспорт имкониятларини ягона платформада бирлаштирувчи рақамли экотизим.
Масофаларни имкониятларга айлантирамиз
Ҳар куни одамлар бир манзилдан бошқасига йўл олади, жўнатмалар юборилади ва юклар ташилади. Бироқ керакли транспортни топиш, мос йўналишни танлаш ёки етказиб бериш жараёнини ташкил этиш ҳар доим ҳам осон эмас.
Trasso ана шу жараёнларни бир платформада бирлаштириш ғояси асосида яратилган. Биз йўловчи ташиш ва юк етказиб бериш имкониятларини ягона рақамли муҳитга жамлаб, мижозлар, ҳайдовчилар, бизнеслар ва логистика компаниялари ўртасидаги ҳамкорликни ривожлантирамиз.

Сафар ва етказиб беришни янада қулай қилиш
Бизнинг мақсадимиз — одамлар ва бизнеслар учун транспорт ҳамда етказиб бериш имкониятларидан фойдаланишни осонлаштириш.
Trasso орқали мавжуд транспорт имкониятларидан самаралироқ фойдаланиш, турли йўналишларни бирлаштириш ва хизмат кўрсатиш жараёнларини рақамли бошқариш учун шароит яратамиз.

Битта платформа – турли эҳтиёжлар
Trasso турли фойдаланувчилар ва хизмат йўналишларини ягона экотизимга бирлаштиради. Ҳар бир иштирокчи ўз эҳтиёжига мос имкониятлардан фойдаланиши мумкин.

Одамлар ва йўловчилар
Шаҳарлараро сафар учун мос транспортни топиш, жўнатмалар юбориш ва керакли хизматлардан фойдаланиш.

Ҳайдовчилар
Мавжуд буюртмалар ва сафар таклифлари билан танишиш, хизмат кўрсатиш жараёнларини Trasso Про орқали бошқариш.

Бизнеслар
Оммавий буюртмалар, шартнома тарифлари ва интеграциялар орқали логистика жараёнларини ташкил этиш.

Транспорт ва логистика компаниялари
Транспорт парки, ҳайдовчилар ва буюртмалар оқимини ягона бошқарув тизимида бирлаштириш.
Ҳар бир қароримиз ортида муҳим тамойиллар бор

Қулайлик
Хизматлардан фойдаланиш жараёнини содда ва тушунарли ташкил этиш.

Ишонч
Текширув ва назорат механизмлари орқали ишончли хизмат муҳитини шакллантириш.

Ҳамкорлик
Мижозлар, ҳайдовчилар ва бизнеслар ўртасида самарали ҳамкорлик учун имконият яратиш.

Ривожланиш
Янги технологиялар ва ечимлар орқали хизмат имкониятларини кенгайтириш.
Ҳар бир иштирокчи учун ўзига мос ечим
Trasso тўртта платформани ягона экотизимда бирлаштиради. Ҳар бири ўз вазифасини бажариб, турли эҳтиёжларга мос ечим таклиф этади.
Trasso Слиент
Мижозлар учун хизмат танлаш, буюртма бериш ва сафарларни ташкил этиш имконини берувчи мобил илова.
Trasso Про
Ҳайдовчилар учун буюртмалар ва сафар таклифлари билан ишлашга мўлжалланган мобил илова.

Trasso Бусинесс
Компаниялар учун оммавий буюртмалар, шартнома тарифлари ва интеграцияларни бошқариш тизими.
Демо сўраш
Trasso Сарриер
Логистика компаниялари учун транспорт парки, ҳайдовчилар ва диспетчерлик жараёнларини бошқариш платформаси.
Trasso Сарриеръга уланиш
