Йўналишни белгиланг
Trasso иловасига кириб, сафарингиз бошланадиган манзил ва боришни режалаштирган жойингизни киритинг. Жўнаш ва бориш манзилларини аниқ белгилаб, ўзингизга керакли йўналиш бўйича мавжуд сафарларни қидиришни бошланг.

Йўналишларни кўриб чиқинг, ўзингизга мос сафарни танланг ва буюртмани илова орқали расмийлаштиринг.
Йўналиш танлашдан тортиб, сафар тафсилотларини белгилашгача — саёҳатингизни ўзингизга мос тарзда ташкил қилинг.

Сафар бошланадиган ва тугайдиган манзилни белгиланг.

Мавжуд вариантлар орасидан ўзингизга мос сафар шартларини танланг.

Трассўда фақат текширувдан ўтган ҳайдовчилар хизмат кўрсатади.

Иловада мавжуд сафар ва ҳайдовчи маълумотларини кўриб чиқинг.
Trasso иловасига кириб, сафарингиз бошланадиган манзил ва боришни режалаштирган жойингизни киритинг. Жўнаш ва бориш манзилларини аниқ белгилаб, ўзингизга керакли йўналиш бўйича мавжуд сафарларни қидиришни бошланг.
Белгиланган йўналиш бўйича мавжуд сафарларни кўриб чиқинг ва сизга қулай келадиган вариантни танланг. Сафар ҳақидаги маълумотлар билан танишиб, жўнаш вақти, манзили ҳамда бошқа муҳим тафсилотларни солиштиринг.
Танлаган сафарингиз тафсилотларини диққат билан текширинг ва барча маълумотлар сизнинг режангизга мос келишига ишонч ҳосил қилинг. Шундан сўнг Trasso иловасидаги буюртма жараёнини якунлаб, сафарингизни тасдиқланг.
Белгиланган сана ва вақтда келишилган манзилга етиб боринг. Ҳайдовчи билан учрашиб, сафарга чиқишга тайёрланинг ва танланган йўналиш бўйича манзилингиз томон йўл олинг.




Сафарни режалаштиришда ўзингиз учун муҳим бўлган шартларни кўриб чиқинг.
Қандай ишлайди
Сафар қаердан бошланиши ва қаерда якунланишини белгиланг.

Сафарга чиқадиган йўловчилар сонига мос вариантни танланг.

Багажингиз бўлса, ташиш имкониятлари ва шартларини олдиндан аниқлаштиринг.

Буюртмани якунлашдан олдин мавжуд шартларни кўриб чиқинг.
Мижозлар, ҳайдовчилар ва ҳамкорлар ўртасида ишончли алоқаларни шакллантирамиз.
Иловада “Енгил посилкалар” хизматини танланг, олиб кетиш ва етказиб бериш манзилини киритинг, посилка ҳақида маълумот ва расмларни қўшинг. Шундан сўнг мавжуд етказиб бериш вариантларини кўриб, ўзингизга мос ҳайдовчини танлаб буюртма яратинг.
Юк ҳажми ва оғирлигига қараб Дамас ва Лабо каби енгил тижорат автомобиллари, фургонлар ҳамда тент ёки изотермик кузовли юк машиналари таклиф қилинади. Буюртмада юк тавсифини кирицангиз, унга мос транспорт кўрсатилади.
Йўналиш ва санани киритганингиздан сўнг мавжуд ҳайдовчилар рўйхати чиқади. Ҳар бирининг рейтинги, транспорти, жўнаш вақти ва бўш жойлари кўринади — ўзингизга қулайини танлаб буюртма берасиз.
Буюртма ҳолати иловада реал вақтда кўринади: ҳайдовчи қаердалиги, етиб келиш вақти ва ҳар бир босқич. Савол туғилса, ҳайдовчига илова ичидаги чат орқали ёзишингиз мумкин.
Хизмат бутун Ўзбекистон бўйлаб ишлайди — барча вилоятлар ва Қорақалпоғистон Республикаси ўртасида.